Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Глобал беқарорлик шароитида ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти 8,7 фоизга ўсди

Глобал беқарорлик шароитида ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти 8,7 фоизга ўсди

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг 59 йиллик йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Сўнгги йилларда иқтисодиётимизга 150 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилиб, минглаб замонавий корхоналар ишга туширилди. Биргина энергетика соҳасида 35 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари ҳисобига электр ишлаб чиқаришни 1,5 баробар ошириб, 87 миллиард киловатт-соатга етказдик.

Бу даврда товар ва хизматлар экспорти 3 карра ўсди, иқтисодиётимиз ҳажми эса 50 миллиарддан 147 миллиард долларга етди.

Глобал беқарорлик шароитида ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чорак якуни бўйича 8,7 фоизли ўсишга эришди. 

«Энг муҳими, ислоҳотларимизда ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётини яхшилашга асосий эътиборни қаратдик. Биз ўтган даврда 8,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли даромадини ошириб, камбағаллик даражасини қарийб 35 фоиздан бугунги кунда 5,8 фоизга туширишга эришдик. 

Ўзбекистон охирги ўн йилда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда энг катта ижобий ўзгариш қилган бешта давлатдан бири бўлди. 

Биз 2030 йилга қадар Ўзбекистонда барча соҳаларни технологик ва инновацион ўсиш модельига ўтказиш орқали иқтисодиёт ҳажмини 240 миллиард доллардан ошириш ниятидамиз. 

Натижада даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни ҳамда камбағалликка тўлиқ барҳам беришни мақсад қилганмиз. Яқин кунларда 13 та стратегик йирик корхона активларини ўз ичига олган «Миллий инвестиция жамғармаси»нинг 30 фоиз улушини халқаро фонд бозорига чиқарамиз. 

Аминманки, бундай муҳим қадам ҳамкорларимизнинг юртимиз инвестиция муҳитига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», – деди давлатимиз раҳбари. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг