Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда қотил фил пайдо бўлди

Ҳиндистонда қотил фил пайдо бўлди

Ҳиндистоннинг шарқий ҳудудларида Янги йил кунлари ёввойи фил ҳужумлари оқибатида камида 17 нафар инсон ҳалок бўлди.

People нашри хабар беришича, январь ойи бошида ёш фил 12 маротаба аҳолига ҳужум қилган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, ҳайвон асосан тунда, одамлар ухлаётган пайтда ҳужум қилади.

Мутахассислар филнинг бундай тажовузкор хатти-ҳаракати муста ҳолати билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Муста — эркак филларда кузатиладиган гормонал давр бўлиб, у кучли асабийлик ва агрессиянинг кескин ошиши билан характерланади.

«Биз бир неча гуруҳ билан майдонларда навбатчилик қиляпмиз ва филни излаяпмиз, аммо бугун уни аниқлашнинг иложи бўлмади», — деди ўрмон идораси ходими Адитья Нараян.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг