Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳўрмуз бўғозида қолиб кетган ўзга давлатлар кемалари чиқариб юборилади

Ҳўрмуз бўғозида қолиб кетган ўзга давлатлар кемалари чиқариб юборилади

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон душанба кундан бошлаб Ҳўрмуз бўғозида қолиб кетган нейтрал давлатлар кемаларига ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги можарога алоқадор бўлмаган қатор давлатлар АҚШдан ўз кемаларини бўғоздан хавфсиз чиқаришда кўмак сўраган. Шу муносабат билан «Озодлик режаси» деб номланган ташаббус йўлга қўйилади.

Трамп операция асосан гуманитар мақсадга қаратилганини таъкидлаб, кемаларда озиқ-овқат захиралари камайиб бораётганини билдирди. АҚШ уларни кузатиб, хавфсиз ўтишини таъминлашни режалаштирмоқда.

АҚШ президенти Эрон билан музокаралар «ижобий руҳда» кетаётганини ҳам қайд этди. Шу билан бирга, агар ушбу операцияга тўсқинлик қилинса, Вашингтон куч ишлатишдан қайтмаслигини ҳам билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг