Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ижара бозорида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди

Ижара бозорида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди

2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 3,8 трлн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 фоизга ошган.

Ҳисобот даврида энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Пойтахтда ижара хизматлари ҳажми 1,6 трлн сўмни ташкил қилди. Бу республика бўйича умумий кўрсаткичнинг салмоқли қисмини ташкил этади.

Ҳудудлар кесимида кейинги юқори натижалар Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида қайд этилди. Тошкент вилоятида 386,8 млрд сўмлик, Самарқанд вилоятида эса 345,1 млрд сўмлик ижара хизматлари кўрсатилган.

Фарғона вилоятида ижара хизматлари ҳажми 234,4 млрд сўмни ташкил этган бўлса, Андижон вилоятида бу кўрсаткич 204,9 млрд сўмга етди. Қашқадарё вилоятида 188,2 млрд сўм, Бухоро вилоятида эса 183,5 млрд сўмлик хизматлар қайд этилди.

Қорақалпоғистон Республикасида 154,9 млрд сўмлик, Сурхондарё вилоятида 142,3 млрд сўмлик ижара хизматлари кўрсатилган. Наманган вилоятида бу рақам 121,9 млрд сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Хоразм вилоятида 88,9 млрд сўм, Жиззах вилоятида 72,8 млрд сўм, Навоий вилоятида 66,5 млрд сўм ва Сирдарё вилоятида 64,7 млрд сўмлик ижара хизматлари амалга оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг