Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда уч ойда 191 минг нафардан ортиқ чақалоқ туғилди

Ўзбекистонда уч ойда 191 минг нафардан ортиқ чақалоқ туғилди

Фото: Xabar.uz

2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда 191 минг 86 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, туғилган чақалоқларнинг 98,5 минг нафари ўғил болаларни ташкил этган. Бу жами туғилишларнинг 51,5 фоизига тенг. Қиз болалар сони эса 92,6 минг нафар бўлиб, умумий кўрсаткичнинг 48,5 фоизини ташкил қилди.

Туғилишлар сони бўйича Самарқанд вилояти республикада етакчилик қилди. Ушбу ҳудудда уч ой давомида 23 минг 120 нафар чақалоқ дунёга келган.

Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 21 минг 563 та ва Қашқадарё вилояти — 21 минг 292 та кўрсаткич билан қайд этилди. Сурхондарё вилоятида 18 минг 468 та, Андижон вилоятида эса 16 минг 849 та туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

Шунингдек, Наманган вилоятида 16 минг 157 та, Тошкент вилоятида 14 минг 923 та ва Тошкент шаҳрида 14 минг 40 та чақалоқ туғилган. Хоразм вилоятида 9 минг 183 та, Бухоро вилоятида 8 минг 741 та туғилиш қайд этилди.

Маълумотларга кўра, Жиззах вилоятида 8 минг 616 та, Қорақалпоғистон Республикасида 8 минг 80 та чақалоқ туғилган.

Навоий вилоятида туғилишлар сони 5 минг 241 тани ташкил этган бўлса, Сирдарё вилояти республика бўйича энг паст кўрсаткични қайд этди. Ушбу ҳудудда уч ой давомида 4 минг 813 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг