Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубда 43 даражагача иссиқ: ҳафталик об-ҳаво эълон қилинди

Жанубда 43 даражагача иссиқ: ҳафталик об-ҳаво эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида 17-19 август кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

​Кўпчилик вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати 33-38 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 40-43 даражагача бўлади. Ҳарорат кечалари 18-23 даража бўлиши кузатилади.

​Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Шимолда 21 август куни шамолнинг кучайиши 22-25 м/с га етиши мумкин.

​Тошкентда: ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

​Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 35 даража атрофида, кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача кечалари 20-23 даража, кундуз кунлари 35-38 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг