Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди
Индонезиянинг Флорес ороли соҳилларида 7,7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берди.
Зилзила Тошкент вақти билан 15 август соат 02:5 да Лабуан-Бажо шаҳридан 162 километр узоқликда содир бўлган. Унинг ўчоғи 35 километр чуқурликда жойлашган.
EMSC маълумотларига кўра, бироз вақт ўтиб, Лабуан-Бажо шаҳридан 102 километр узоқликда 6,2 магнитудали такрорий силкиниш содир бўлган.
Цунами хавфи эълон қилинган.
Straits Times газетаси хабар беришича, зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Шарқий Нуса-Тенгара провинциясида кучли зилзила оқибатида тураржойлар, мактаблар, давлат ва тиббиёт муассасаларига зарар етган, дейилади Jakarta Globe портали хабарида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter