Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Instagram'да «Умра» тадбирларини реклама қилганлар жавобгарликка тортилди

Instagram'да «Умра» тадбирларини реклама қилганлар жавобгарликка тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган рекламалар таҳлил қилинди.

Текширувлар давомида туроператорлар томонидан «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилаётган рекламалар «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқлиги ўрганилди. Натижада бир қатор ҳолатларда реклама қонунчилиги бузилгани аниқланди. Қўмита маълумотига кўра, ушбу ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўрилган.

Текширув натижаларига кўра, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан 6 та Instagram саҳифасида қонун бузилиши қайд этилди. Жумладан, «Nur safar travel», «Umrachi Rahmatillo», «saudiya_sayohati», «Dilshod Umra», «Zoxidov_Ibroximjon» ва «Aviakassa721» саҳифалари орқали берилган рекламаларда қонун талаблари бузилгани аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан саҳифа маъмурлари маъмурий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди.

Қўмита томонидан реклама материалларини қонунчилик талабларига мувофиқлигини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг