Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ишга жуда эрта келувчи ходим бўшатилди — Испания

Ишга жуда эрта келувчи ходим бўшатилди — Испания

Иллюстратив фото

Испаниялик аёл ҳар куни ишга жуда вақтли келгани учун ишдан бўшатилди, деб ёзмоқда Oddity Central.

Шартномага кўра, ходимнинг иш куни эрталаб 7:30 да бошланган, аммо у кўпинча 6:45–7:00 да ишхонага етиб келган. Бу пайтда нималар билан шуғуллангани номаълум.

Аёлнинг одати раҳбариятга ёқмади ва 2023 йилда биринчи марта огоҳлантириш бериб, кўрсатилган вақтда ишга келиш буюрилди. Аммо аёл билганидан қолмади ва барвақт келишда давом этди. Ҳатто раҳбарият унга қарши жиддий чора кўрилишини маълум қилиши ҳам ҳолатга таъсир қилмаган.

2025 йил бошида меҳнат тартибини бузгани учун аёл ишдан бўшатилди. Иш берувчига кўра, эрта келиш сифат ва ҳажмга ҳеч қандай таъсир қилмаган, чунки бу пайтда ходим компанияга фойда келтирмаган.

Ишхонасини судга берган ходим ютқазди, қайтанга унинг хатти-ҳаракатлари «жуда жиддий қоидабузарлик» деб баҳоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг