Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ишламаётган айрим текстил корхоналарни Афғонистонга кўчириш режалаштириляпти

Ишламаётган айрим текстил корхоналарни Афғонистонга кўчириш режалаштириляпти

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Афғонистоннинг «Афғон текстил корпорацияси» давлат корхонаси ўртасида мамлакатимизда фаолияти тўхтаган айрим текстил корхоналарини Афғонистон ҳудудида локализация қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида дастлабки инвентаризация ва лойиҳалаш ишларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 18–23 октябрь кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ходими З.Норматов ҳамда соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат делегациянинг Афғонистонга хизмат сафари уюштирилди.

Сафар давомида Парвон вилояти Гулбаҳор туманидаги «Гулбаҳор текстил фабрикаси», Кобул шаҳридаги тикув цехи, Қандаҳор вилоятидаги «Қандаҳор текстил фабрикаси», Балх вилояти Мозори-Шариф шаҳридаги «Балх текстил фабрикаси» ва Бағлон вилояти Пули-Хумри шаҳридаги «Пули-Хумри текстил фабрикаси» объектлари ўрганилган.

«Биноларнинг жорий ҳолати, технологик ускуналар, инфратузилма имкониятлари баҳоланди ва аввалги лойиҳалаш учун зарур техник-иқтисодий маълумотлар йиғилди.

Ҳозирги пайтда экспертлар томонидан ушбу маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнлари олиб борилмоқда. Ушбу жараёнлар Афғонистондаги текстил корхоналарини қайта тиклаш ва ишга тушириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилади», – дейилади ССП хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг