Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади
Жаҳон банки Ижро этувчи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 250 миллион доллар миқдоридаги молиялаштириш пакетини тасдиқлади. Маблағлар мамлакатнинг 16 та туман ва шаҳрида муниципал инфратузилма ва хизматларни (йўллар, сув таъминоти ва оқава сув тизими, жамоат транспорти, мактаблар, поликлиникалар ҳамда истироҳат боғлари) ривожлантиришга йўналтирилади.
Лойиҳа «Шаҳарларда яшаш учун қулай муҳит яратиш ва маҳсулдорликни ошириш» (LPCP) дастури доирасида амалга оширилиб, 2030 йилга қадар 1 миллионга яқин аҳолининг ҳаёт сифати яхшиланиши кутилмоқда.
Дастур транспорт, жамоат ҳудудлари, сув таъминоти, йўл ва ижтимоий инфратузилмани қамраб олади ҳамда ерларни тортиб олиш ёки аҳолини мажбурий кўчиришга олиб келадиган лойиҳаларни молиялаштирмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банкининг Ўзбекистонда таълим кредитларини молиялаштириш тизимини қўллаб-қувватлашга қаратилган EduImkon дастури учун 250 млн доллар миқдоридаги кредитни маъқуллагани хабар қилинганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter