Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жавоҳир Синдоровга фахрий унвон ва 3 хонали уй берилади

Жавоҳир Синдоровга фахрий унвон ва 3 хонали уй берилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан «мамлакатда шахмат спорт турини янада ривожлантиришга, халқимиз ўртасида ушбу спорт турини оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, эл-юртимиз олдидаги фарзандлик бурчига содиқ қолиб, азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этгани, жаҳон миқёсида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижага эришгани, Янги Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини дунёга тараннум қилиш, ёшларимизни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун» шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Синдоров Жавоҳир Санжарбековичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони берилди.

Шунингдек, Жаҳон кубоги соҳиби бўлган шахматчига Президент совғаси – 3 хонали хонадон, унинг мураббийларига эса пул мукофотлари бериладиган бўлди.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг