Жазоир мустамлакачилик сиёсати учун Франциядан компенсация ундирмоқчи
Жазоир парламенти Франциянинг мамлакатдаги мустамлакачилик сиёсатини жиноят сифатида баҳоловчи қонунни бир овоздан қабул қилди.
Қонунга кўра, Франциянинг Жазоирда бўлган бутун мустамлакачилик даври жазоир халқига қарши содир этилган жиноят сифатида тан олиниши лозим.
Ҳужжатда мустамлакачилик тизими туфайли етказилган иқтисодий зарар учун товон (компенсация) талаб қилиш масаласи ҳам назарда тутилган.
Жазоир Франциядан мустамлакачилик ҳукмронлиги даври учун расмий кечирим сўрашни ҳам талаб қилмоқда.
Франция Ташқи ишлар вазирлиги мазкур қонунни «дўстона бўлмаган ташаббус» деб баҳолаб, у икки давлат ўртасидаги кескинликни кучайтиришини маълум қилди.
Шу билан бирга, танқидларга қарамай, Франция Жазоир билан мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини билдирган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter