Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси қўлга тушди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси қўлга тушди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида ноқонуний ер сотиш ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ўғлига тегишли фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишган. У муқаддам 5 минг АҚШ долларини олган.

Кейинчалик қолган 6 минг АҚШ долларини ҳамда ҳужжатларни ҳокимлик ва кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига қўшимча 700 АҚШ доллари талаб қилган. У жами 6 700 АҚШ долларини олаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддалари 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг