KOICA Ўзбекистонга 14 млн долларлик грант ажратди
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Ўзбекистонда IT таълимни ривожлантириш учун 14 миллион долларлик йирик лойиҳани бошлайди.
Лойиҳа доирасида ёшлар сунъий интеллект, дастурлаш, «промпт» муҳандислиги, IoT ва онлайн маркетинг каби замонавий йўналишларда тизимли ўқитилади.
Шунингдек, юзлаб мутахассис ва ўқитувчилар малака оширади, кореялик экспертлар иштирокида стартап дастурлари йўлга қўйилади.
2026–2032 йилларда Нукус ва Қаршида IT-хаблар ташкил этилиб, яна 7 та туманда замонавий IT марказлар очилади.
Лойиҳа ёшлар бандлиги, стартаплар ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter