Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Компютерлардан тортиб маиший техникаларгача

Компютерлардан тортиб маиший техникаларгача

12 август куни «Acer» компанияси Ўзбекистон ОАВ вакиллари учун матбуот тадбири ташкил қилди. Унда янги технологик ечимлар намойиш этилди. Тадбир спикери сифатида EMEET минтақаси бўйича «Acer» вице-президенти Григорий Низовский чиқиш қилди.

Компания фаолияти 1976 йил 1 августда Тайванда бошланган. Дастлаб 25 000 доллар билан иш бошлаган компания «Multitech» номи остида таъсис этилган бўлиб, микропроцессорли технологиялар соҳасида маҳсулотлар савдоси, ишлаб чиқилиши ҳамда консалтинг билан шуғулланган.

1987 йили «Multitech» компанияси «Acer» номини олди. Ўтган йиллар давомида компания технологик стартапдан 160 дан зиёд мамлакатда тақдим этилган халқаро гуруҳ даражасигача бўлган йўлни босиб ўтди.

Бугунги кунда «Acer» компютерлар ва дисплейлар, ўйин қурилмалари, AI PC, мониторлар, экотизимли ечимлар ва бошқа технологик йўналишлардаги ечимларни ривожлантирмоқда. Гуруҳ бутун дунё бўйлаб 12 минг атрофида ходимни бирлаштиради.

«Acer»нинг юбилей кампанияси «Тўсиқларни енгиб ўтишнинг 50 йиллиги» шиори остида ўтмоқда. Бу ғоя компания фалсафасини — инсоният ва технологиялар ўртасидаги тўсиқларни бартараф этиб, инновацияларни ҳаммабопроқ қилиш ғоясини акс эттиради.

2015–2025 йилларда «Acer» томонидан бутун дунёдаги ўқувчиларга 30 миллиондан ортиқ «Chromebook» ноутбуклари тақдим этилди. Уйлар, мактаблар ва корхоналарга етказиб берилган «Acer» қурилмалари умумий сони эса 180 миллиондан ошади.

Қайд этилишича, компания қурилмалар ва дастурий ечимларда СИ қўлланилишини кенгайтириб, технологияларни янада шахсийроқ ва кундалик ҳаётда фойдалироқ қилишга интилмоқда.

Таъкидланишича, инсонлар ва технологиялар ўртасидаги тўсиқни бартараф этиб, инновациянинг ҳаммабоп бўлишини таъминлашни миссия қилиб олган «Acer» нафақат компютер технологиялари, балки уй, ошхона, тозалаш, соч парвариши ва тиббий техникалар ҳам ишлаб чиқармоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг