Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кредитга доир рекламалар учун янги талаблар кучга киради

Кредитга доир рекламалар учун янги талаблар кучга киради

Президент томонидан 2026 йил 10 ноябрда имзоланган ЎРҚ–1187-сонли Қонун билан «Реклама тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжатга мувофиқ, кредит, шу жумладан, микрокарз рекламаларида қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни юзага келтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш бўлиши керак.

Муҳими, ушбу огоҳлантириш реклама асосий майдони ва вақтининг камида 10 фоизини ташкил этиши шарт.

Яъни банклар ва бошқа кредит ташкилотлари кредит маҳсулотларини реклама қилишда фақат уларнинг қулай шартлари ва афзалликларини эмас, балки қарзни ўз вақтида қайтармаслик билан боғлиқ молиявий хавфларни ҳам истеъмолчилар эътиборига етказиши лозим.

Янги талаб аҳолининг, жумладан, тадбиркорларнинг кредит билан боғлиқ молиявий хатарлар ҳақидаги хабардорлигини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради. Бироқ кредит рекламаларига оид мазкур талаб қонун кучга кирганидан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг