Криштиану Роналду биринчи миллиардер футболчига айланди

Криштиану Роналду футболчилар орасида биринчи бўлиб миллиардерга айланди. Bloomberg бу ҳақда ўз индекси (Billionaires Index)га асосланиб хабар берди.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, спортчининг бойлиги 1,4 миллиард долларга етган.
Роналду 20 йилдан ошган фаолияти давомида Armani ва Nike каби йирик брендлар билан ҳамкорлик қилган. Бироқ, Bloomberg таъкидлашича, айнан ҳозир — «футболчилик фаолиятининг охирида» 40 ёшли португалиялик энг бой спортчилар қаторига кирди.
Эслатиб ўтамиз, июн ойида Роналду Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби билан 400 миллион долларлик янги шартнома имзолаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter