Луврдаги ўғрилик ортидан яна беш киши қўлга олинди
Францияда полиция Лувр музейидаги 88 миллион евролик талончилик иши бўйича яна беш нафар шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда AFP Париж прокуратураси маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳибсга олинганлардан бири талончиликда бевосита иштирок этган бўлиши мумкин. Қолган тўрт нафари эса ўғриликка тайёрланиш жараёни ҳақида маълумотга эга бўлиши тахмин қилинмоқда.
Қўлга олиш тадбирлари кеча кечқурун Париж ва Сен-Сен-Дени департаментида амалга оширилган. Полиция бир нечта манзилларда тинтувлар ўтказган, аммо ҳозирча натижа ҳақида хабар берилмаган.
Прокуратуранинг маълум қилишича, айрим гумонланувчилар воқеа жойида топилган ДНК излари орқали полиция назарига тушган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида полиция икки нафар шубҳаланувчини ҳам мазкур «иш» бўйича қўлга олган. Сўнгги маълумотларда улар айбини қисман тан олгани айтилади. Терговчилар ҳодиса буюртма асосида амалга оширилган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаяпти.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter