Март ойида қайси ҳудудларда истеъмолчилар энг кўп кешбек олган?
2026 йил март ойида Ўзбекистонда истеъмолчиларга 216,8 млн чек учун 168 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўланган. Бу Солиқ қўмитаси маълумотларида қайд этилган.
Умуман олганда, 2026 йилнинг январ–март ойларида 611,7 млн чек расмийлаштирилиб, улар бўйича 447,3 млрд сўм кешбек қайтарилган. Март ойининг ўзида эса 6,1 млн нафардан ортиқ фойдаланувчи ушбу тизимдан фойдаланган.
Қайд этилишича, март ойида энг катта кешбек Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди — 49,7 млрд сўм. Кейинги ўринларда Фарғона (22,9 млрд сўм), Андижон (20,2 млрд сўм) ва Тошкент вилояти (17,1 млрд сўм) қайд этилди.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида 9,3 млрд сўм кешбек қайтарилган. Қорақалпоғистонда бу кўрсаткич 8,5 млрд, Хоразмда 8,9 млрд сўмни ташкил этди.
Навоийда 3,5 млрд, Жиззахда 2,4 млрд, Сирдарёда 2,2 млрд сўм кешбек тўланган. Қашқадарёда 6,0 млрд, Бухорода 5,5 млрд, Сурхондарёда 4,3 млрд сўм қайтарилган. Наманганда 6,9 млрд сўмлик кешбек қайд этилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter