Машҳур «газетный корпус» биноси келгуси йилда фойдаланишга топширилиши мумкин
Маълумки, халқ тилида «газетный корпус» деб аталадиган бино Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги – ЎзА тасарруфига оператив бошқарув асосида топширилиши белгиланган. Ҳозирда давлат бюджети ҳисобидан бу ерда қурилиш ва таъмирлаш ишлари фаол давом этмоқда.
Янги Матбуот уйида фақат ЎзА эмас, балки марказий газеталар таҳририятлари учун ҳам жой ажратилади. Шу тариқа, бу маскан мамлакатимизнинг ҳақиқий медиа марказига айланади.
Медиа шаҳарчанинг қурилиши – бу шунчаки янги бино эмас, балки Ўзбекистоннинг ахборот соҳасини янгилаш ва ривожлантириш йўлидаги қатъий қадамдир.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter