Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев минтақавий лойиҳалар учун Инновацион молиялаштириш платформаси шакллантиришни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев минтақавий лойиҳалар учун Инновацион молиялаштириш платформаси шакллантиришни таклиф қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг 59-йиллик йиғилишида минтақавий лойиҳалар учун Инновацион молиялаштириш платформаси шакллантириш таклифини илгари сурди.

«Юқорида айтиб ўтилган барча таклиф ва ташаббусларни биз Осиё тараққиёт банки билан фақат суверен кредитлар доирасида эмас, балки давлат-хусусий шериклик, кафолат инструментлари, аралаш молиялаштириш ва хусусий капитални жалб этиш орқали фаол ҳамкорликда амалга оширишга тайёрмиз. Шу муносабат билан минтақавий лойиҳалар учун Инновацион молиялаштириш платформасини шакллантиришни таклиф этамиз», – деди Президент.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган кескин ўзгаришлар Осиё тараққиёт банкининг кенг минтақа ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашдаги муҳим ўрнини янада оширмоқда.

Ўзбекистон банк президенти, халқаро молия ва иқтисодий муносабатлар соҳасида катта билим ва тажрибага эга бўлган Масато Канданинг олиб бораётган самарали ислоҳотларини тўлиқ қўллаб-қувватлаши билдирилди.

Қайд этиш жоизки, анжуманда дунёнинг 100 дан ортиқ давлати, халқаро молия ташкилотлари, етакчи банклар ва компанияларнинг нуфузли экспертларидан иборат 4 мингдан зиёд вакиллар қатнашмоқда.

«Самарқанд платформасида илгари суриладиган муҳим таклиф ва ташаббуслар келгусида катта амалий натижаларга, ҳар бир келишув эса аниқ ва фойдали лойиҳаларга айланишига ишонаман», – деди давлат раҳбари ва иштирокчиларга муваффақиятлар тилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг