Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманган шаҳар собиқ ҳокими устидан суд иши бошланди

Наманган шаҳар собиқ ҳокими устидан суд иши бошланди

Бугун жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида Анвар Отахўжаев (1972 йилда Наманган вилоятида туғилган, Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди

Жами 6 нафар судланувчининг барчаси эркак бўлиб, 3 нафар судланувчига нисбатан «қамоққа олиш», 3 нафарига эса «муносиб хулқ-атворда бўлиш» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 205, 206, 209, 28,209, 210, 28,211 ва 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳар ҳокимининг 60 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга тушгани хабар қилинганди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг