Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилиб, ерлар табиатга қайтарилди
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан республика бўйлаб, қатор ҳудудларда чиқинди полигонларини қисқартириш билан боғлиқ ишлар олиб борилди.
Жумладан, Ўзбекистонда 2024 йил ҳамда 2025 йилнинг ўтган даврида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги жами 47 та маиший чиқинди полигони рекултивация қилинди ҳамда тупроқ қатламлари билан ёпиш ишлари амалга оширилди.
2024 йил ҳисоби қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикасида 1 та (11 гектар);
Андижон вилоятида 6 та (14,90 га);
Бухоро вилоятида 1 та (0,50 га);
Қашқадарё вилоятида 5 та (19,15 га);
Наманган вилоятида 3 та (5,38 га);
Самарқанд вилоятида 1 та (2,40 га);
Тошкент вилоятида 3 та (9,58 га);
Фарғона вилоятида 6 та (17,11 га)
Хоразм вилоятида 1 та (1 га).
2025 йил бўйича рақамлар қуйидагича:
Республика миқёсида жами 18 та (81,68 гектар) қаттиқ маиший чиқинди полигонида рекултиватсия ва тупроқ қатлами билан ёпиш ишлари режалаштирилган бўлиб, айни пайтда уларда ишлар якунига етди.
Шу ўринда, жами 185 та (1446,04 гектар) қаттиқ маиший чиқинди полигонидан 47 тасида рекултиватсия қилиш ҳамда тупроқ қатламлари билан ёпиш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, республика бўйича жами 42 та чиқинди тўплаш полигони фаолияти тугатилиб, 90 гектарга яқин ер майдони табиатга қайтарилди.
Таъкидлаш жоизки, юқорида тилга олинган ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январьдаги “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 5-сон Фармони бўйича олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида: Агентлик ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси ҳисобига 185 та маиший чиқинди полигони ўтказилган.
Бу борадаги чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрьдаги Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 72-бандида маиший чиқинди полигонларини 2030 йилга қадар босқичма-босқич ёпиш, уларни камида 50 фоизга қисқартириш ҳамда давлат раҳбарининг 2025 йил 30 январьдаги “Ўзбекистон - 2030” “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширилишига оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармоннинг 9-иловаси 29-бандида 2030 йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичларида маиший чиқинди полигонларини камида 50 фоизгача, 2025 йилда 20 фоизга қисқартириш белгилангани ижроси юзасидан олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter