Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон сўмда 1 млрд долларлик облигацияларни энг паст ставкада жойлаштирди

Ўзбекистон сўмда 1 млрд долларлик облигацияларни энг паст ставкада жойлаштирди

Фото: Xabar.uz

2026 йил 1 апрел куни Ўзбекистон Республикаси жаҳон молия бозорларида 1 млрд АҚШ доллари эквивалентида миллий валютадаги суверен халқаро облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Мазкур кўрсаткич сўнгги йиллардаги энг паст даража ҳисобланади. Солиштириш учун, 2024 йилда 3 трлн сўмлик облигациялар 16,625 фоиз, 2025 йилда эса 6 трлн сўмлик чиқарилиш 15,5 фоиз ставкада жойлаштирилган эди.

Глобал аудиоконференция доирасида АҚШ, Европа, Буюк Британия, Осиё ва Яқин Шарқдан 32 та йирик инвестор иштирокида Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари ва «Ўзбекистон-2030» стратегияси тақдим этилди.

Халқаро инвесторлар томонидан сўмдаги облигацияларга юқори қизиқиш кузатилди. Шу куниёқ қарийб 50 та инвестордан жами 23,4 трлн сўмлик буюртмалар келиб тушди, бу эълон қилинган ҳажмдан тўрт баравар кўпдир.

Натижада 3 йиллик облигациялар 12,25 фоиз ставкада жойлаштирилди. Бу кўрсаткич ички бозордаги ўртача ставкалардан 14 базис пункт паст ҳисобланади.

Шу билан бирга, мазкур жойлаштириш Марказий ва Шарқий Европа, Яқин Шарқ ҳамда Африка минтақаларида сўнгги 15 йилдаги миллий валютадаги энг йирик транзакция сифатида қайд этилди.

Қайд этилишича, мазкур индекс доирасида 300 млрд долларга тенг активлар бошқарилади. Жойлаштиришдан тушган маблағлар эса 2026 йил давлат бюджети тақчиллигини молиялаштиришга йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг