Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон қайси давлатларга кўпроқ экспорт қилмоқда?

Ўзбекистон қайси давлатларга кўпроқ экспорт қилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 15,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Экспортда энг юқори улушга эга давлатлар орасида Россия биринчи ўринни эгаллаган. Унга ҳисобот даврида 2,4 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Иккинчи ўринда Хитой бўлиб, ушбу давлатга экспорт ҳажми 1,4 млрд долларни ташкил этган. Афғонистон эса 961,5 млн долларлик кўрсаткич билан учинчи ўриндан жой олган.

Кейинги ўринларда Қозоғистон — 717 млн доллар, Франция — 707,2 млн доллар ва Ҳонконг — 543,1 млн доллар билан қайд этилган.

Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми бўйича етакчи давлатлар рўйхатида Туркия 516,2 млн доллар билан еттинчи ўринни эгаллаган.

Қирғиз Республикасига экспорт 452,7 млн доллар, Бирлашган Араб Амирликларига 353,4 млн доллар, Тожикистонга эса 333,3 млн долларни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг