Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон туризми тарихий рекордларни янгиламоқда

Ўзбекистон туризми тарихий рекордларни янгиламоқда

Мамлакат тарихида биринчи марта хорижий сайёҳлар сони рекорд кўрсаткичларни намойиш этмоқда — 2025 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристларни қабул қилмоқда. Шу тариқа, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 8,6 миллиондан ортиқ хорижий турист ташриф буюрди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўпдир.

Ушбу кўрсаткич давлатлар кесимида – 2025 йилда пост-пандемик 2022 йилга нисбатан туристлар оқимининг ўсиши Британиядан 2,6 баравар, Қатардан 6,2 баравар, АҚШдан 3 баравар, Франциядан 2,9 баравар, Россиядан 2,1 баравар, Венгриядан 3,3 баравар, Германиядан 2,5 баравар, Полшадан 6,2 бараварга етди. Шунингдек, 2025 йилда туристик хизматлар экспорти ҳам рекорд даражага — 3,6 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Маҳаллий туризм соҳасидаги мислсиз ютуқлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида чуқур ислоҳотлар ва мамлакатнинг туристик салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган мақсадли саъй-ҳаракатлар натижасидир. Етакчи жаҳон медиа платформалари билан фаол ҳамкорлик, хорижда кенг кўламли роад-шоулар, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ва чет эл оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар Ўзбекистон брендини глобал миқёсда сезиларли даражада мустаҳкамлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг