Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Германия иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Германия иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича давлат вазири Гюнтер Крихбаум билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Томонлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасида эришилган юқори даражадаги келишувларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, амалий натижаларга йўналтирилган ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Учрашув давомида савдо, инвестиция ва иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Иштирокчилар яқинда бўлиб ўтган Марказий Осиё — Германия вазирлар учрашуви натижаларини юқори баҳолади.

Музокараларда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш имкониятлари кўриб чиқилди. Хусусан, инвестицияларни жалб этиш ва бизнес алоқаларни фаоллаштириш масалалари кун тартибида бўлди.

Вазир Бахтиёр Саидов таъкидлаганидек, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро ишонч, умумий манфаатлар ва амалий натижаларга эришишга содиқлик асосида изчил ривожланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг