Ўзбекистонда фармацевтика ишлаб чиқариши 1,5 трлн сўмдан ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 1,5 трлн сўмлик асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқарилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга ошган. Соҳадаги ўсиш дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажми ва ички бозордаги талаб ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Ишлаб чиқаришнинг энг катта қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтда уч ой ичида 960,7 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилояти 181,9 млрд сўмлик кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 96 млрд сўм, Наманган вилояти — 80,4 млрд сўм ва Самарқанд вилояти — 71,1 млрд сўм қайд этилган.
Фарғона вилоятида 35,1 млрд сўм, Андижон вилоятида 34,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Сурхондарё вилоятида бу кўрсаткич 19,5 млрд сўмни ташкил этган.
Қашқадарё, Бухоро, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқариш ҳажми нисбатан паст бўлиб қолмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистонда 1,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter