Ўзбекистонда икки ойда 3,7 трлн сўмлик электр ускуналар ишлаб чиқарилди
2026 йилнинг январ–феврал ойларида Ўзбекистонда 3,7 трлн сўмлик электр ускуналар ишлаб чиқарилди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга ошган.
Қайд этилишича, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, 2,2 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шунингдек, Тошкент вилоятида 740,3 млрд сўмлик электр ускуналар ишлаб чиқарилган.
Бошқа ҳудудлар орасида Наманган вилояти 234,6 млрд сўм, Самарқанд вилояти 177,1 млрд сўм ва Андижон вилояти 162,7 млрд сўм кўрсаткич билан етакчи ўринларни эгаллаган.
Қолган ҳудудларда ишлаб чиқариш ҳажми нисбатан паст. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 0,5 млрд сўм, Сурхондарё вилоятида 1 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter