Ўзбекистонда икки ойда 68 та автобус ишлаб чиқарилди
2026 йил январ-феврал ойларида Ўзбекистонда жами 68 та автобус ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 47,8 тага ошган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январ–феврал ойларида жами 64 221 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилди. Бунда энг катта улуш 23 216 дона билан «Cobalt» русумига тўғри келди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда йилига 10 мингта транспорт воситаси ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар қилгандик.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter