Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда илк микромолия банки очилди

Ўзбекистонда илк микромолия банки очилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда илк микромолия банки — “Tayanch” фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди. 

Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 24 октябрьдаги 27/7-сонли қарорига асосан, “Tayyab Finance Микромолия Ташкилоти” АЖга микромолия банки сифатида фаолият юритиш учун расмий лицензия берилди. 

Шу муносабат билан ташкилот фаолияти эндиликда “Tayanch” микромолия банки номи остида давом эттирилади. Ҳозирда тегишли реестрларда зарур ўзгаришлар киритилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг