Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун қабул қилинди

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун қабул қилинди

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун 27 март куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ушбу қонун асосида Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан:

  • қонунчиликка исломий банк фаолияти, исломий молия операциялари, исломий молия стандартлари ҳамда инвестициявий омонат (депозит) тушунчалари киритилди;
  • исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия жорий қилиниб, мазкур лицензияни олиш бўйича аниқ талаблар ўрнатилди;
  • исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга банклар томонидан амалга ошириладиган исломий молия операциялари рўйхати тасдиқланди;
  • исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга бевосита савдо фаолиятини амалга оширишга ҳамда юридик шахсларни ташкил этиш ва юридик шахсларнинг устав фондларидаги улушларни ёки акцияларни чекловларсиз олишга рухсат берилди;
  • исломий молия фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банк ва банкларда исломий молия кенгашини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятига доир талаблар белгиланди.

Исломий молия операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам қонунда белгиланган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг