Ўзбекистонда кичик ва микро ГЭСлар қуввати 204 МВтдан оширилади
Ўзбекистонда 2026–2030 йилларда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу Президентнинг 19 августдаги ПҚ–298-сон қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, мамлакатда кичик ва микро ГЭСларнинг умумий қуввати 204 МВтдан оширилади. Бу орқали йилига 620 млн кВт/соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Шунингдек, янги кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш ҳисобига 350 мингта аҳоли хонадонини йилига электр энергияси билан таъминлаш мақсад қилинган.
Қарор билан республика ҳудудларида кичик ва микро ГЭСларни қуриш ва ишга тушириш бўйича 2026–2030 йилларга мўлжалланган дастур ҳам тасдиқланган.
Ҳужжатда кичик гидроэнергетикани ривожлантиришда рақамлаштириш, сунъий интеллектдан фойдаланиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва соҳада кадрлар тайёрлашга ҳам алоҳида урғу берилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter