Ўзбекистонда ноширлик соҳасидаги корхоналар сони ошди
2026 йил 1 феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистонда нашриётчилик фаолияти соҳасида 2,1 мингта корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 520 тага кўпайган. Бу эса ноширлик бозорида янги иштирокчилар пайдо бўлаётганини англатади.
Сўнгги йилларда корхоналар сони маълум даражада ўзгарувчан динамикани намоён этган. 2022 йил 1 феврал ҳолатида 1 587 та корхона қайд этилган.
2023 йилда бу кўрсаткич 1 677 тага етган бўлса, 2024 йилда 1 632 тага бироз пасайган. 2025 йилда эса 1 571 та корхона фаолият юритган.
2026 йилдаги 2 091 та натижа эса соҳада кескин ўсиш юз берганини кўрсатади ва аввалги йиллар тенденциясидан фарқ қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter