Ўзбекистонда почта ва курьерлик хизматлари ҳажми 4,2 трлн сўмга етди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистонда почта ва курьерлик хизматлари ҳажми 4,2 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,2 фоизга ошган. Хизматлар ҳажмининг энг катта қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.
Пойтахтда олти ойда 2,3 трлн сўмлик почта ва курьерлик хизматлари кўрсатилган. Бу кўрсаткич иккинчи ўриндаги Самарқанд вилояти натижасидан қарийб 5 баробар юқори.
Самарқанд вилоятида хизматлар ҳажми 462,2 млрд сўм, Фарғонада 300,6 млрд сўм, Тошкент вилоятида 289,9 млрд сўмни ташкил қилган.
Қашқадарё вилоятида почта ва курьерлик хизматлари ҳажми 260,4 млрд сўмга етган. Андижонда бу кўрсаткич 167,3 млрд сўмни ташкил этган.
Наманганда 112,1 млрд сўм, Хоразмда 55,8 млрд сўм, Сурхондарёда 54,3 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Бухоро вилоятида хизматлар ҳажми 49,6 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 44,4 млрд сўм, Сирдарёда 37,8 млрд сўм бўлган.
Навоий вилоятида 33,5 млрд сўм, Жиззах вилоятида эса 32,3 млрд сўмлик почта ва курьерлик хизматлари кўрсатилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter