Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда йўлдошли интернет операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда йўлдошли интернет операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Йиғилишда инвесторлар учун янада жозибадор муҳит яратиб, замонавий супер-компютер кластерлари ва дата-марказларни кўпайтириш зарурлиги қайд ҳам этилди.

Бундай марказлар харажатининг 70 фоизи электр энергиясига тўғри келгани учун инвесторлар жозибадор электр тарифлари масаласини кўтарган.

Бу борадаги ишлар Қорақалпоғистондан бошланиши белгиланди. Сунъий интеллект инфратузилмасига 100 миллион доллардан кўп сармоя киритган инвесторларга электр энергияси нархи 5 цент этиб белгиланади, IT-парк имтиёзлари татбиқ этилади, импорт ускуналари божхона тўловидан озод этилади.

«Бу соҳада катта сакраш қилиш билан бирга, Қорақалпоғистон иқтисодиёти ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшади», – деди давлат раҳбари.

Шу билан бирга, олис ҳудудларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш учун кейинги йилдан йўлдошли интернет операторларининг фаолияти йўлга қўйилади. Улар 5 йилга ер, мол-мулк, фойда ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг