Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистоннинг Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда замонавий хавф ва таҳдидлар шароитида 8 йил аввал қабул қилинган Мудофаа доктринаси ҳамда 1997 йилда тасдиқланган Миллий хавфсизлик концепциясини қайта кўриб чиқиш вақти келгани қайд этилди.

Янги Мудофаа доктринаси Ўзбекистоннинг ҳеч қайси ҳарбий блокка қўшилмаслик мақомини сақлаб қолиши, кўп томонлама дипломатияга таянишда давом этиши ва юқори технологияларга асосланган ҳарбий стратегияни белгилаб бериши лозимлиги таъкидланди.

Президентнинг айтишича, янги доктрина армияни технологик янгилаш ва илғор ҳарбий ечимларни жорий этиш учун мустаҳкам асос бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистон армиясида дрон бўлинмалари ташкил этилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг