Пискентда «сувтаъминот» раҳбари шериклари билан қарийб 4 млрд сўмлик қувурларни «туя қилган»
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖнинг Пискент тумани филиали раҳбари Б.К., «А.» АЖ мансабдор шахслари ва бошқалар билан олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда, умумий қиймати 3 млрд 931,2 млн сўмлик сув қувурларининг 3 млрд 78,4 млн сўмлик қисми, яъни жами 14 800 метрини қазиб олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ комплаенс хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.
Айни пайтда қайд этилган ҳолатлар юзасидан «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖнинг Пискент тумани филиали раҳбари Б.К., «А.» АЖнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқаларга нисбатан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter