«Ўзметкомбинат»нинг собиқ раҳбари халқаро қидирувга берилди
«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖни 2024 йил 16 октябрдан 2025 йил августга қадар бошқариб келган собиқ мулозим Аҳмедов Дилшод Турсунқуловичга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган.
У Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми да (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиняпти.
Дилшод Аҳмедов (1972 йилда туғилган) – И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети битирувчиси ҳисобланади. У, шунингдек, Москва «Сколково» бошқарув мактабида ўқиган.
2021 йил январидан «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2024 йил январдан эса инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари сифатида ишлаган.
Шунингдек, айрим манбалар ҳозирда «Ўзметкомбинат» АЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти тергов органлари томонидан текширилаётгани ҳақида ёзмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter