«Поп тумангаз» оператори ва унинг шериклари пора билан ушланди
Наманган вилоятида газ тармоғини тортиб келиши ва рухсатнома олиб беришларини ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Поп тумангаз» оператори Н.Р. ва фуқаро П.З.лар (муқаддам судланган) 2 100 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаролар З.Ю. ва С.Ю.нинг хонадонларига табиий газ тармоғини тортиб келиши ва рухсатнома олиб беришларини айтиб, шундан 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, қолган 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шунингдек, терговга қадар текширувда Н.Р. томонидан 200 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter