Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари билан учрашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувлар ўтказди.


Кўксарой қароргоҳидаги суҳбатлар чоғида олий даражадаги келишувларнинг ижроси кўриб чиқилди, савдо-иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаларини кенгайтириш муҳокама қилинди.
Президентлар, шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди, Марказий Осиёда барқарорлик ва ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлади.
Шундан кейин Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон президентлари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter