Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент: «Тиббиётда халқнинг баҳосини эшитадиган тизимни жорий қиламиз»

Президент: «Тиббиётда халқнинг баҳосини эшитадиган тизимни жорий қиламиз»

Айни пайтда бўлиб ўтаётган учрашувда давлатимиз раҳбари тиббиёт тизимига халқнинг муносабати ҳақида тўхталди.

«Бугун одамларнинг ҳаётга муносабати ҳам, талаб ва эҳтиёжлари, дунёқараши ҳам тубдан ўзгарди. Бу бошқа соҳалар қатори тиббиётда ҳам сифатни ошириш, замонавий ёндашувларни олиб кириш бўйича олдимизга янги вазифаларни қўймоқда.

 Шу боис, ноябр-декабр ойида қаттиқ тайёргарлик кўриб, январдан тиббиётда халқнинг баҳосини эшитадиган тизимни жорий қиламиз», – деди давлатимиз раҳбари.

Эндиликда 26 та марказ директорлари, вилоят, туман соғлиқни сақлаш раҳбарлари, оилавий поликлиника мудирлари бир ойлик аниқ режа асосида ишлашга ўтади.

Ушбу раҳбарлар телевидение ва ижтимоий тармоқларда чиқиб, зиммасига олган вазифаларни, қайси касалликлар кўп учраётгани ва уларни қандай камайтиришни аҳолига эълон қилиб боради. Шунингдек, одамларга мурожаат қилиб, соғлиғига эътибор қилиш, тиббий кўрикдан вақтида ўтиш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни тушунтиради.

Марказ раҳбарлари ўз соҳасида энг оғир туман ва маҳаллага боради. Бир ой қолиб, касалликларнинг сабабларини ўрганиб, уларга ечим беради, оилавий поликлиника ва туман шифохоналарининг врачларини касалликни даволашга ўргатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг