Қўқонда газ портлаши сабаб бир киши қурбон бўлди
Қўқонда газ портлаши оқибатида бир киши қурбон бўлди.
Бугун, 25 феврал куни Фарғона вилояти ФВБга 112 тизими орқали Қўқон шаҳар Бўстон МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида портлаш содир бўлиб, унинг оқибатида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга етиб боришган ҳамда бартараф этилган. ФВВ қутқарувчилари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш жараёнида жисмлар остидан бир нафар фуқаронинг жасади топилди.
Эслатиб ўтамиз, 16 феврал куни ҳам Қўқондаги уйда газ чақнаши сабаб бир киши вафот этганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter