Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон АҚШ билан СИ бўйича 2 миллиард долларлик лойиҳани амалга оширади

Қозоғистон АҚШ билан СИ бўйича 2 миллиард долларлик лойиҳани амалга оширади

Қозоғистон АҚШ билан ҳамкорликда Марказий Осиёда сунъий интеллект (СИ) инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга оширади.

Қозоғистон сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ҳамда АҚШнинг Freedom Holding корпорацияси режасига кўра, лойиҳа доирасида мамлакатнинг суверен СИ ҳабини яратиш кўзда тутилган. NVIDIA ширкатининг юқори ишлаб чиқариш қувватига эга инфратузилмаси негизидаги ташаббус СИ бўйича илмий тадқиқотларни такомиллаштиришга ҳам қаратилган.   

2 миллиард долларлик лойиҳа Қозоғистонда 100 МВт энергетик кучга эга платформада амалга оширилади. Freedom Holding корпорацияси асосий сармоядор ва оператор бўлиши кўзда тутилган.

«NVIDIA билан ҳамкорлик Қозоғистоннинг СИ бўйича миллий стратегиясини амалга оширишда муҳим қадам ҳисобланади. Биз суверен СИ экотизими пойдеворини шакллантириш ҳаракатидамиз, бу эса иқтисодиётни мустаҳкамлайди, рақобатбардошликни оширади ва бутун минтақа учун янги имкониятлар очади», – дейди Қозоғистон бош вазири ўринбосари, сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи якунида тури соҳалар қатори СИ йўналишида ҳам ҳужжатлар тасдиқланди. Жумладан, Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирлиги ва «Palo Alto Networks» компанияси ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида битим имзоланди.

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистон Ўзбекистон билан турли соҳалар қаторида СИ ҳамда рақамли тараққиёт йўналишида ҳам ҳамкорликни ривожлантириш ниятида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг