Қурилиш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Бунга қадар у Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари эди.
Арашов Жалол Самандарович Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий Telegram канали хабар берди.
У 1988 йил 6 октябрда Қоракўл туманида туғилган. 2009 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тугатган. Арашов аввал ҳам Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари вазифасида ишлаган.
Тайинловга қадар у Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter