Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қурилиш вазирлиги ва Статқўм маълумотларида катта тафовут

Қурилиш вазирлиги ва Статқўм маълумотларида катта тафовут

Ўзбекистонда 2025 йилда фойдаланишга топширилган хонадонлар сони бўйича икки ташкилот эълон қилган маълумотлар бир-биридан кескин фарқ қилмоқда.

27 март куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги эълон қилган маълумотларга кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 135 минг 92 та янги хонадон фойдаланишга топширилган.

Вазирликка кўра, бунда қуйидаги ҳудудлар етакчи бўлган:

Тошкент шаҳри — 37 183 та;
Самарқанд вилояти — 12 942 та;
Фарғона вилояти — 10 605 та.

Аввалроқ, 24 март куни эълон қилинган Миллий статистика қўмитаси хабарида эса 2025 йилда Ўзбекистонда жами 69,1 мингта хонадон фойдаланишга топширилгани қайд этилган.

Қўмита маълумотида келтирилишича, ўтган йили энг кўп фойдаланишга топширилган хонадонлар қуйида ҳудудларга тўғри келган:

Наманган вилояти — 10,8 мингта;
Тошкент вилояти — 6,7 мингта;
Сурхондарё вилояти — 6,1 мингта.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг