Риёд 2025: Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларида 5 та медаль қўлга киритди
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда давом этаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон делегацияси дзюдо ва эркин сузиш бўйича медалларга сазовор бўлди
VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди ҳамда футзал терма жамоамиз ярим финалга йўл олди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Олтин медаль:
Замохшари Бекмуродов (дзюдо, -66 кг)
Кумуш медаллар:
Шаҳрам Аҳадов (дзюдо, -73 кг)
Иля Сибирцев (эркин сузиш, 1500 метр)
Бронза медаллари:
Лазиза Ҳайдарова (дзюдо, -48 кг)
Шукуржон Аминова (дзюдо, -57 кг)
Ушбу натижалардан сўнг, Ўзбекистон делегацияси мутлақ медаллар жамғармаси бўйича ҳозирча Туркия ва Индонезиядан кейин 3-ўринда қайд этилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter