Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илҳом Алиев ҳам Тошкентга етиб келди

Илҳом Алиев ҳам Тошкентга етиб келди

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

Суҳбат аввалида Илҳом Алиев Ўзбекистон етакчисига Маслаҳат учрашувида иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари, ўз навбатида, қардош Озарбайжон Президенти ва халқини жорий йил 8 октябрь куни нишонланган Ғалабанинг беш йиллиги билан самимий табриклади.

Ўзбекистон Президентининг шу йил июль ойида Озарбайжонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Барча даражаларда самарали алмашинувлар давом этмоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошди. Автомобилсозлик, энергетика, туризм ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳалар фаол паллага кирган.

Етакчилар бўлажак олий даражадаги учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг