Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия компанияси Наманган вилоятида 50 млн долларлик тўқимачилик фабрикаси қуради

Россия компанияси Наманган вилоятида 50 млн долларлик тўқимачилик фабрикаси қуради

Янги тўқимачилик фабрикаси ишга тушиши вилоятда 1,5 мингта янги иш ўрни яратади.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация “ОТК Производство” компанияси раҳбари Артур Аракелян билан учрашувда Тўрақўрғон туманида йирик тўқимачилик фабрикаси қурилиши бўйича келишувга эришди.

Учрашув делегациянинг Россиянинг Иваново вилоятига ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Аввалроқ “ОТК Производство” компанияси “Runamtex” бренди остида иккита тўқимачилик корхонасини ташкил этиш учун 40 миллион доллар сармоя киритган эди. Бу фабрикалар муваффақиятли фаолият юритиб, ҳар ойда 2–3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилмоқда.

Янги лойиҳа доирасида 50 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши кўзда тутилган.

Учинчи фабрика қурилиши якунлангач, вилоятда 1,5 мингта янги иш ўрни яратилади, йиллик экспорт ҳажми эса 35–40 миллион долларга етиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг